Nokia 5030 User Manual [bg]

Қўлланма Nokia 5030
9214162
Масала 3
2 Таркиби

Таркиби

Хавфсизлик 3
Ишга киришиш 4
SIM карта ва батареяни ўрнатиш 4 SIM картани чиқариб олинг 4 Батарейкани заряд қилиш 4 Ёқинг ва ўчиринг 5
Сизнинг телефонингиз 5
Тугмалар ва қисмлар 5 Асосий хусусиятлар 6 Қўнғироқ қилинг ва жавоб беринг 7 Матн ёзиш 7 Хабар 8 Контактлар 9 Кўп телефон китобчалари 9 Радио 9 Чироқни ёқиш ёки ўчириш 10
Умумий маълумот 11
Аксессуарлар 11
Батарея 12
Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот 12 Nokia батареясини аниқлаш кўрсатмалари 12
Сертификатлаш тўғрисида маълумот (SAR) 15
Қурилмангизни қараш 13
Қайта ишлаб чиқариш 13
Қўшимча хавфсизлик чоралари бўйича маълумот 13
Кичик болалар 14 Фойдаланиш муҳити 14 Тиббий асбоблар 14 Автомобиллар 14 Портлаш содир бўлиши мумкин жойлар 14 Фавқулодда вазият қўнғироқлари 15
Хавфсизлик 3

Хавфсизлик

Ушбу оддий кўрсатмаларни ўқинг. Уларга риоя қилмаслик хавфли ёки ноқонуний бўлиши мумкин. Қўшимча маълумот учун тўлиқ қўлланмани ўқинг.

ЭҲТИЁТКОРЛИК БИЛАН ЁҚИНГ

Симсиз қўрилмадан фойдаланиш тақиқланганда ёки у шовқин ёки хавфга олиб келиши мумкин бўлса, телефонни ёқманг.

ЭНГ АВВАЛО ЙЎЛ ХАВФСИЗЛИГИ

Барча маҳаллий қонунларга риоя қилинг. Ҳайдаётган пайтда транспорт воситасини бошқариш учун қўлларингиз ҳар доим бўш бўлиши лозим. Ҳайдаш пайтида энг муҳим нарса йўл хавфсизлиги бўлиб қолиши лозим.

ШОВҚИН

Барча симсиз қурилмалар ташқи шовқинларга таъсирчам бўлиб, бу уларнинг иш фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин.

ИШЛАТИЛИШИ ЧЕКЛАНГАН ЖОЙЛАРДА ЎЧИРИБ ҚЎЙИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Қурилмани самолётда, тиббий асбоблар, кимёвий моддалар ёхуд портлашлар олдида ўчириб қўйинг.

МАЛАКАЛИ ХИЗМАТ

Ушбу маҳсулотни фақат малакали мутахассис ўрнатиши ёки тузатиши мумкин.

АКСЕССУАРЛАР ВА БАТАРЕЯЛАР

Фақат тасдиқланган аксессуарлар ва батареялардан фойдаланинг. Мос бўлмаган маҳсулотларни уламанг.

СУВГА ЧИДАМЛИЛИК

Қурилмангиз сувга чидамсиз. Уни қуруқ холда тутинг.
4 Ишга киришиш

Ишга киришиш

SIM карта ва батареяни ўрнатиш Бу телефон BL-5C батареяси билан ишлашга мўлжалланган.
Хавфсиз олиб ташлаш. Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг ва зарядловчини ажратиб олинг.
1 Орқа қопқоғини чиқариш учун (1) бўшатиш тугмасини босинг, ва (2) қопқоқни
кўтаринг Қопқоқни олиб ташлаш учун (3) тепага қаратиб олдига суринг 2 Батареяни кўтаринг ва чиқариб олинг (4). 3 SIM картани жойлаштиринг (5). SIM картанинг тилларангли алоқа жойи пастга
қаратилган ва кесилган қисми қурилманинг остига қаратилиб
жойлаштирилишини текширинг. 4 Батареяни ва орқа қопқоқни қайта жойлаштиринг (6, 7, 8).

SIM картани чиқариб олинг

Бўшатувчи пружинани босинг (1) ва SIM картани силкитиб чиқариб олинг (2).
Батарейкани заряд қилиш Телефонингиз батарейкаси фабрикада қисман заряд қилинган Агар қурилма
батарейка заряди кам деган сигнални кўрсатса, қуйидаги амалларни бажаринг:
1 Заряд қилиш ускунасини электр қуввати уланган розеткага тиқинг. 2 Заряд қилувчи ускунани қурилмага уланг.
Сизнинг телефонингиз 5
3 Қурилма тўлиқ заряд олганлигини кўрсатса, аввал заряд ускунсаини
қурилмадан чиқаринг, сўнг розеткадан ажратинг.
Маслаҳат: Энергияни сақлаш учун, батарейка тўлиқ заряд олгандагина заряд ускунасини чиқаринг.
Батарейкани муайян вақт давомида заряд қилиш зарурати йўқ, ва, қурилмани заряд олаётган пайтда ҳам ишлатишингиз мумкин. Агар батарея заряди тўлиқ тугаган бўлса, экранда заряд олётганлик индикатори пайдо бўлиш учун ёки муайян қўнғироқни амалга ошириш учун бир неча дақиқа керак бўлади.

Ёқинг ва ўчиринг

Тугатиш тугмасини босинг ва тутинг.
Телефондан фақат нормал фаолият ҳолатида фойдаланинг.
Сизнинг қурилмангиз ички ва ташқи антенналарга эга бўлиши мумкин. Антенна сигнал узатаётган ёки қабул қилаётган пайтда, заруратсиз унга тегишдан сақланинг. Антеннага тегиш алоқа сифатига таъсир қилади ва қурилманинг ишлаётган пайтида кўпроқ қувват ишлатишга сабаб бўлиб, батарея зарядини камайтиришига олиб келиши мумкин.

Сизнинг телефонингиз

Тугмалар ва қисмлар

1
2 Экран
3 Танлаш тугмалари
4 Navi™ Navi тугмаси, қуйида
5 Чақирув тугмаси
6 Тугатиш/телефонни ўчириб-
7 Клавиатура
Овоз уяси
ўтиш тугмаси деб номланади
ёқиш тугмаси
Loading...
+ 11 hidden pages